Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги кескинлашувдан жиддий хавотирда

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги кескинлашувдан жиддий хавотирда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги можаронинг кескинлашувини диққат билан кузатаётганини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескин равишда таранглашуви ва кенг минтақада янги зиддиятли ҳолат юзага келганидан жиддий хавотирдалигини билдиради.

Барча томонларни вазминликка даъват этиб, нафақат ҳарбий-сиёсий, балки гуманитар жиҳатдан олдиндан кўриб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган хавфли кескинлашувга сабаб бўладиган кейинги қадамлардан тийилишга чақирамиз.

Вужудга келган инқирозни халқаро ҳуқуқ нормалари асосида, сиёсий-дипломатик воситалар орқали ва ўзаро мақбул мулоқот йўли билан ҳал этиш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлаймиз.

Ўзбекистон Республикаси минтақавий барқарорлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлашнинг изчил тарафдори ва вазият энг тез фурсатларда нормаллашувидан умидвор бўлиб қолади.

Киритилди: 22:36 28.02.2026. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!