Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон-Хитой: парламентлараро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

Ўзбекистон-Хитой: парламентлараро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

Олий Мажлис Сенатида Бутунхитой халқ вакиллари мажлиси доимий қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева Ўзбекистон-Хитой давлатларининг тарихий муносабатлари қадимдан то бугунга қадар давом этиб келаётгани, айниқса, икки давлат етакчиларининг дўстона алоқалари ва қатъий сиёсий иродаси туфайли ушбу ҳамкорлик мустаҳкамланаётганини алоҳида эътироф этди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларда парламентларнинг тутган ўрни юксак экани, уни амалий мазмун билан бойитиш лозимлигини таъкидлади.

Бунда парламент дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш, ўзаро ташрифларни амалга ошириш, қўмиталар ўртасида яқин муносабатларни йўлга қўйиш, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишларида тажриба алмашиш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон вилоятлари ва Хитойнинг провинциялари махаллий кенгашлари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш, худудий ҳамкорликни кучайтириш бўйича билдирилган таклифлар меҳмонлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасида нафақат савдо- иқтисодий, балки, маданий-гуманитар, илм-фан, таълим йўналишларида ҳам ҳамкорликни янада чуқурлаштириш лозимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида икки томонлама муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, халқаро парламент тузилмалари доирасида ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро ташаббусларини доимий қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.

Ч.Лэцзи Сенатнинг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди.

Киритилди: 16:49 08.07.2024. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!