Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон халқаро захиралари 41 139,1 млн. долларга етди

Ўзбекистон халқаро захиралари 41 139,1 млн. долларга етди

Марказий банк маълумотига кўра, жорий йилнинг сентябрь ойи якунлари бўйича халқаро захираларимиз 41 139,1 млн. долларга етган.

Захираларнинг валюта қисми 518,3 млн. долларга кўпайган ва 8 709,6 млн. долларни ташкил этган.

Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми бироз қисқарган ва 12,02 млн. унциядан (-0,02) иборат бўлмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми инобатга олинса, ой давомида 300-350 минг унция ёки 790-920 млн. долларлик олтин сотилган бўлиши мумкин. Олтиннинг кескин қимматлашуви ҳисобига захиралардаги олтиннинг пулдаги қиймати 1 463,2 млн. долларга ошиб, 31 860,3 млн. долларга етган.

Шуни ҳам айтиш жоиз, захираларимизнинг ошиши фақат олтиннинг қулай нархлари ҳисобига рўй бермоқда. Масалан, йил бошидаги олтин нархлари инобатга олинса (бу нархларгача олтиннинг пасайиши эҳтимолини соқит қилиб бўлмайди), захираларимиз камайишдан тўхтагани йўқ. Бунинг устига регулятор ўз ҳисоботида захиралар ичида кўрсатилаётган ФРРУ активларини алоҳидалаштирмасликда давом этмоқда. Олтин-валюта захиралари таркибида амалда фискал функцияларни бажараётган ФРРУ ташқи активларининг динамикаси реалликларни янада аниқлаштирган бўларди.

Киритилди: 10:48 08.10.2024. Ўқилди: 936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!