Ўзбекистон халқ бахшиси, II Халқаро бахшичилик санъати фестивали совриндори, кўплаб республика ва халқаро танловлар ғолиби, давлат мукофотлари соҳиби Бахшиқул бахши Тоғаев 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Бахшиқул Тоғаев бахшичилик санъатини ривожлантиришда, уни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишда фидокорона хизмат қилиб, жонкуяр ва самимий инсон сифатида барчамизнинг қалбимизда мангу яшайди», дейилади вазирлик хабарида.