Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон халқ артистининг аҳволи оғир

Ўзбекистон халқ артистининг аҳволи оғир

Аввалроқ, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг Қўқонда фильмга тушаётган вақтида тўсатдан тоби қочиб қолганди.

Беморни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий маркази бош директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Хаджибаев кўрикдан ўтказиб, операция амалиётини амалга оширган. Операция жуда мураккаб кечгани сабабли унинг давомийлиги 6 соат давом этган. Бу ҳақда ЎзА ахборот берди.

Аниқ берилган маълумотларга кўра, П.Саидқосимовнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Ҳозирда бемор Тошкент шаҳрига Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказининг жонлантириш бўлимида ётибди. Малакали шифокорлар унинг ҳаёти билан курашмоқда.

Киритилди: 17:30 17.01.2019. Ўқилди: 5142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!