Ушбу ҳақидаги 1150-сонли қонун бугун 11 июнь куни қабул қилинди. Унга кўра:
▪️Жамоавий меҳнат низосини ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, меҳнат жамоаси иш ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
▪️Иш ташлашда қатнашиш ихтиёрий. Ҳеч ким мажбур қилиниши мумкин эмас.
▪️Иш ташлаш ҳақида қарор - ходимларининг 50 фоизидан кўпроғи ёқлаб берган тақдирда қабул қилинади.
▪️Иш ташлаш қарори ҳақида камида 1 ой олдин Касаба уюшмаси орқали иш берувчини хабардор қилиш керак.
▪️Иш берувчи бўлажак иш ташлаш ҳақида ёзма хабарномани олган пайтдан бошлаб 1 иш кунида давлат органларини ёзма равишда огоҳлантиради.
▪️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.