Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон халқ артисти, актёр Шуҳрат Эргашев вафот этди

A A A
Ўзбекистон халқ артисти, актёр Шуҳрат Эргашев вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, актёр Шуҳрат Эргашев вафот этди. Бу ҳақда кинорежиссёр Улуғбек Йўлдошев хабар берди.

Шуҳрат Иброҳимович Эргашев 1945 йилда Тошкентда туғилган. У лифт заводида монтажчи бўлиб ишлаган. Кейинроқ Тошкент театр ва рассомчилик институтининг актёрлик факультетини тамомлаган (1968).

Ўқишни тугатгач, Тошкент давлат академик рус драма театрида актёр сифатида бир қатор қизиқарли образларни яратган.

1970 йилдан “Ўзбекфильм” киностудиясида иш бошлаган. У кино актёри сифатида Элёр Ишмуҳаммедовнинг “Нозиклик” (1966) фильмида дебют қилган.

Фаолияти давомида ўттиздан ортиқ фильмларда роль ўйнаган: “Дилором” (Мони), “Қўмондоннинг қайтиши” (Маусер), “У ёлғиз эмасди” (Акбаров), “Қора консулнинг ўлими” (Жамол Убайдулла), “Семурғ” (Шерзод), “Бу яхши йигит” (Тимур), “Мен сенга шаҳар бераман” (ҳайдовчи), “Учрашувлар ва ажралишлар” (Шуҳрат), “Шумбола” (киночи), “Илк йўловчилар” (Акбаров) ва шулар жумласидан.

1989 йилда Шуҳрат Эргашевга Ўзбекистон Халқ артисти унвони берилган.

Киритилди: 09:44 18.09.2021. Ўқилди: 5053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!