Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон винолари Россияни забт этмоқда

A A A
Ўзбекистон винолари Россияни забт этмоқда

Ушбу йилнинг 3 чораги якунлари бўйича Ўзбекистон Россияга вино етказиб беришни энг кўп ошиган давлат бўлди, деди виночиликни ривожлантириш агентлиги раҳбари ўринбосари Тимур Умаров.

▪️Бу даврда Россияга деярли 850 минг литр газсиз ва мустаҳкамланган винолар экспорт қилинди.

▪️Экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,5 баробар ўсди.

▪️Пул қийматида бу 7,6 миллион долларни ташкил этади. Кейинги йилда12 миллион долларлик вино етказиб бериш режалаштирилган.

▪️ Россияда ўзбек коньяклари ҳам яхши сотилмоқда. Ўтган давр мобайнида 3 миллион долларлик коньяк сотилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан +11%.

Айтиш жоизки Россия компаниялари ҳам Ўзбекистонда вино ишлаб чиқаришга катта қизиқиш билдирмоқда. Бу соҳага жиддий инвестициялар ҳам киритилмоқда.

Киритилди: 16:57 26.11.2022. Ўқилди: 3829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!