Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Япония 3 млрд иеналик «Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури» бўйича алмашинув ноталарини имзолади

Ўзбекистон ва Япония 3 млрд иеналик «Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури» бўйича алмашинув ноталарини имзолади

2024 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Хатори Такаши Япония ҳукуматининг беғараз ёрдами доирасида амалга оширилаётган 3 млрд иеналик (6,3 млн доллар) «Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури» бўйича алмашинув ноталарини имзоладилар.

🟠Ҳужжатларга асосан Ўзбекистонга компьютер томографияси сканерлари ва рентген аппаратлари билан жиҳозланган қўшимча 4 та тиббий мобил контейнер етказилади. Бу билан республика бўйлаб самарали тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятлари янада яхшиланади.

🟠Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистонда юқори сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга содиқликларини билдирдилар.

Компьютер томографияси сканерлари қатор касалликларни аниқлашда жуда муҳим ҳисобланади. Мобил тиббий контейнер ҳар қандай жойда, шу жумладан фавқулодда вазиятларда ҳам хизмат кўрсатиши мумкин.

Киритилди: 15:43 03.07.2024. Ўқилди: 639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!