Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Туркия муфтийлари меморандум имзоладилар

Ўзбекистон ва Туркия муфтийлари меморандум имзоладилар

📝 Шу йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош жаноблари икки ўлка мусулмонлари ўртасидаги муштарак тарихий, маданий ва диний алоқаларга таяниб, диний соҳадаги мавжуд ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида Англашув меморандумини имзоладилар.

🟢Маросимда муфтийлар Ўзбекистон ва Туркия давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари, диний-маърифий соҳага қаратаётган алоҳида эътиборлари натижасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётгани, Туркий халқлар заминидан етишиб чиққан минглаб олимлар, мутафаккирлар Ислом дини ривожига жуда катта ҳисса қўшганлари, икки давлат диний идоралари ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳар томонлама зарурлиги, бунда икки давлат диний идоралари ўртасида имзоланган мазкур меморандум муҳим асос бўлиб хизмат қилишига катта урғу қаратдилар.

Киритилди: 22:46 25.11.2023. Ўқилди: 1660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!