Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбат мавзуси...

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбат мавзуси...

23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Тожикистонга амалга оширилган олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди. Савдо, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида қўшма кооперация лойиҳаларини ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини қабул қилинган «йўл харита»ларига мувофиқ илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари Марказий Осиёда қарор топаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар ҳамда минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш учун яқин мулоқот ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Шунингдек, бўлажак кўп томонлама, шу жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Киритилди: 20:43 23.06.2021. Ўқилди: 3319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!