Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим ўтказилмоқда - Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши

Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим ўтказилмоқда - Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим ўтказилаётганини маълум қилди.

Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Маҳмудов Санкт-Петербургдаги Экспофорумда хавфсизлик масалалари бўйича олий вакилларнинг XII халқаро йиғилишида ташқи кучлар «Марказий Осиё давлатларини миллий манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда танлов қилишга ҳаракат қилаётганини» таькидлади.

«Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасига ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида қарайди ва минтақада тинчлик, хавфсизлик ва ишонч ўрнатиш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Афсуски, бугунги кунда минтақа давлатлари ўзларининг миллий манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда Марказий Осиё давлатлари олдига танлов қўйишга уринаётган ташқи кучларнинг босимини бошдан кечиришда давом этмоқда», деди у.

Киритилди: 22:37 25.04.2024. Ўқилди: 7225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!