Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро ҳамкорликда янги навигация йўлагини жорий этди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро ҳамкорликда янги навигация йўлагини жорий этди

2024 йил 11 июлдан Т–916 зонали навигация маршрутининг янги бўлимлари расмий эълон қилинди ва ҳаво кемалари парвози учун фойдаланишга топширилди. Шу куни Германиянинг Луфтҳанса авиакомпанияси янги йўналишнинг биринчи фойдаланувчиси бўлди.

Ушбу 40 километрга қисқарган янги йўналишнинг жорий этилиши авиакомпанияларга ҳар кунги рейслар давомида йилига 30 тоннадан 50 тоннагача авиаёқилғини тежаш имконини беради. Шу билан бирга, кислород сарфи 50-70 тоннага, атмосферага зарарли диоксид чиқиндилари эса йилига 220-250 тоннага камаяди.

Авиакомпанияларнинг энг самарали ва қисқа йўналишларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида «Ўзаэронавигация» Маркази ДУК ва «Қозаэронавигация» Маркази ДУК мутахассисларининг қўшни ҳаво ҳудудлари конструкциялари элементларини оптималлаштириш, шунингдек, ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш диспетчерларининг иш ҳажмини камайтириш масалалари бўйича ўзаро фаол ҳамкорлигида ҳаво йўналишларининг янги участкаларини жорий этиш бошланди.

Прогнозларга кўра, кунига 30 дан ортиқ авиакомпания янги оптималлаштирилган йўналиш бўйича парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда. «Ўзаэронавигасия» Маркази ДУК қўшни давлатлар провайдерлари билан ҳамкорликда янги ҲҲТE йўналишларини жорий этиш бўйича фаол ишларни давом эттиради.

Киритилди: 21:48 12.07.2024. Ўқилди: 953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!