Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ва Қозоғистон санъат олийгоҳлари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон санъат олийгоҳлари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент шаҳридаги филиали ва Қозоғистоннинг Темирбек Жургенов номидаги Қозоғистон миллий санъат академияси ўртасида стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Филиал директори Элдор Йўлдошевнинг маълум қилишича, Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдуҳолиқовнинг Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган XVI “Евроосиё” халқаро кинофестивалига ташрифи доирасида эришилган ушбу келишув ҳар икки томон учун манфаатлидир.

“Мазкур ҳужжат асосида Марказий Осиёдаги ижодий олий таълим муассасалари альянсини тузиш режалаштирилмоқда. Шу орқали минтақавий ҳамкорлик ва бадиий таълим тармоғини ривожлантириш кўзда тутилган. Таъкидлаш керакки, Темирбек Жургенов номидаги мазкур академия энг яхши таълим муассасаси сифатида Қозоғистон Республикаси президентининг 2001 йил 5 июлдаги фармонига асосан “миллий олийгоҳ” статусига эга”, – деди Йўлдошев.

Киритилди: 11:27 26.03.2023. Ўқилди: 997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!