“Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–225-сон, 17.07.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 2025–2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг асосий кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли молларни олиб келиш ва маҳаллий шароитда наслчилик-селекция ишлари ёрдамида кўпайтириш орқали уларнинг сонини 2029 йил якунига қадар 1 млн бошга етказиш;
🔹 мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларининг Мўғулистонга экспорт ҳажмини ҳар йили ошириб бориб, 10 баробарга кўпайтириш чораларини кўриш.
✔️ 2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабргача Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда тадбиркорларга:
🔸 ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
🔸 ҚҚСни тўлаш муддатини фоизлар ҳисобланмаган ҳолда тўлов таъминотисиз кечиктириб тўлаш имконияти берилади.
📝 2025–2026 йилларда қуйидагилар ташкил этилади:
▪️ Мўғулистоннинг йирик савдо марказларида “Ўзбекистон маҳсулотлари” ярмаркаси;
▪️ Улан-Батор шаҳридаги йирик савдо майдонларида Ўзбекистон маҳсулотлари стенди;
▪️ Ўзбекистон-Мўғулистон савдо уйи.