Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Жанубий Корея янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қил

Ўзбекистон ва Жанубий Корея янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қил

Амалий ташриф билан Сеулда бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва унинг раҳбарлигидаги делегация аъзолари Жанубий Корея ишбилармон доиралари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.

"CJ Group, Youngone Corporation, Hyundai Motor Group, Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси, Корея саноат федерацияси раҳбарияти билан самарали учрашувлар ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Кўплаб истиқболли йўналишларда мавжуд ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилдик".

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 4 ноябр куни Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳамкасблари билан биргаликда Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл томонидан қабул қилинди, Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Тхе Ёл билан музокара ўтказди ҳамда "Марказий Осиё – Корея Республикаси" 17-ҳамкорлик форумида иштирок этди.

Киритилди: 11:15 09.11.2024. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!