Бугун 8 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги савдо ҳажми 14 баравар ошди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги савдо ҳажми 14 баравар ошди


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Остонада Ақаба жараёни доирасидаги учрашувда иштирок этиши муносабати билан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон–Иордания савдо-инвестициявий ҳамкорлигига оид муҳим маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, 2017–2025 йилларда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш 14 баравар ошиб, 12 миллион долларга етган. 2025 йилда экспорт 5,6 миллион долларни, импорт эса 6,4 миллион долларни ташкил этган.

2025 йил августда томонлар 15 та ҳужжат имзолаган. Улар инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, Ҳукуматлараро қўшма комиссияни ташкил этиш ҳамда товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати ҳақида дастлабки маълумот алмашишни қамраб олади.

Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан Амман – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилган. Рейслар ҳафтасига икки марта амалга оширилмоқда.

Киритилди: 21:56 06.11.2026. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар