Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ва Франция стратегик шериклик бўйича декларацияни имзолади

Ўзбекистон ва Франция стратегик шериклик бўйича декларацияни имзолади

Париж шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар.

Давлат раҳбарлари ҳузурида Мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ҳамда Франциянинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда 6,5 миллиард евролик истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури алмашилди.

Давлат ташрифи давомида қуйидагилар ҳам имзоланди:

- Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

- реадмиссия тўғрисида ҳукуматлараро битим;

-ташқи ишлар вазирликларининг 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

- 2026-2030 йилларда Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик дастури;

- халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;

-соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация;

- француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисида баённома;

- мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларация;

- Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Франция Маданият вазирлиги, Маданий мерос миллий институти ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорлик битимлари;

-Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар.

Киритилди: 02:40 13.03.2025. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!