Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ва Эрон транзит юк автомобиллари учун божларни камайтиради

A A A
Ўзбекистон ва Эрон транзит юк автомобиллари учун божларни камайтиради

Ўзбекистон ва Эрон транзит юк автомобиллари учун божларни камайтиради.

Бу ҳақда Эрон автомобил йўллари вазири ўринбосари Шахриар Афандизаде хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, яқинда Ўзбекистон Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров билан бўлиб ўтган учрашувда иккала томон ҳам йўл йиғимларини имкон қадар тезроқ камайтиришга келишиб олишган.

Ундан ташқари, яқин вақт ичида Ўзбекистон транспорт вазири Эронга ташриф буюради ва у ерда темирйўл ва автомобил транспорт инфратузилмаларини кўздан кечиради.

Эронлик мулозим айтишига кўра, “Бу учрашув икки давлатнинг транспорт соҳасидаги ҳамкорлигида янги саҳифа бўлиши мумкин”.

Киритилди: 14:58 06.12.2023. Ўқилди: 824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!