Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон ва БМТ: ҳамкорлик янги босқичда

Ўзбекистон ва БМТ: ҳамкорлик янги босқичда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон корейс маданият марказлари уюшмаси раиси Виктор Пакнинг таъкидлашича, мамлакатнинг БМТ билан ҳамкорлиги сўнгги йилларда комплекс ва самарали тус олган.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳамкорлик камбағалликка қарши кураш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш, давлат бошқарувини рақамлаштириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби йўналишларни қамраб олмоқда.

Виктор Пак Оролбўйи ҳудуди БМТ шефлигида экологик инновациялар марказига айланганини, ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳалар амалга оширилаётганини ҳам қайд этди.

Депутатнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Афғонистон масаласида изоляция эмас, балки қўллаб-қувватлаш позициясини илгари сурмоқда ва БМТ бу масалада асосий мулоқот майдони бўлиб қолмоқда.

Шу билан бирга, у мамлакатнинг БМТ билан ҳамкорлиги нафақат халқаро нуфуз, балки халқ фаровонлиги ва барқарор келажак учун ишлаяпти, дея таъкидлади.

Киритилди: 18:51 13.10.2025. Ўқилди: 619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!