Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Афғонистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Афғонистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

Aфғонистон делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ушбу давлат саноат ва савдо вазири Нуриддин Aзизий билан учрашди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва қўшма йирик инфратузилма лойиҳаларини атрофлича кўриб чиқдилар.

Ўзаро товар айирбошлаш миқдорини ошириш, чегара олди савдо зоналари фаолиятини кучайтириш, сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Бугун пойтахтимизда 250 дан ортиқ афғонистонлик тадбиркор иштирокида қўшма бизнес-форум бўлиб ўтади. Тадбирда қўшни мамлакатнинг заргарлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, электротехника, тоғ-кон саноати, транспорт ва логистика каби соҳаларда фаолият юритаётган 75 йирик компанияси маҳсулотлари намойиш этилади.

Мулоқотда “Made in Afghanistan” кўргазмаси ташкилий масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Aфғонистон Саноат ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар икки мамлакат ишбилармон доиралари ҳамкорлигини сезиларли даражада фаоллаштириши, товар айланмасини тезлаштириши, ўзаро манфаатли янги ташаббусларни бошлашга замин яратиши қайд этилди.

Киритилди: 15:00 03.07.2024. Ўқилди: 916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!