Ўзбекистон ўрамли бетон қопламаси тайёрлаш технологияси устида ишламоқда.
Бу ҳақда қурилиш материаллари саноатидаги лойиҳалар тақдимотида маълум қилинди.
Ҳисоб-китобларга кўра, ариқ ва канал юзалари учун мўлжалланган ўрамли бетон орқали вақт ва моддий харажат 10 %га, сув сарфи 3-5% га қисқаради.
Йил якунигача қурилиш материаллари саноатида $2,4 млрд.лик 312 та лойиҳани бажариб, 16 минг иш ўрни яратиш, ишлаб чиқаришни 53 трлн. сўмга, экспортни $1,2 млрд.га етказиш мўлжалланган.