Бугун 22 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон U23 терма жамоасининг икки нафар футболчиси финалда ўйнамайди

Ўзбекистон U23 терма жамоасининг икки нафар футболчиси финалда ўйнамайди

Легионерларимиз Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди.

Биласиз, ЎФА Қатар майдонларида ўтаётган U23 Осиё кубогида барча легионерларимизни терма жамоамизга жалб этишга муваффақ бўлган эди.

Хусусан, Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркиновнинг клублари билан асосий вазифага қадар — Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш бўйича келишувга эришилган эди.

Шу сабабли, ушбу икки футболчи ўз жамоалари таркибидаги навбатдаги муҳим ўйинларга тайёргарлик кўриш учун клублари сафига йўл олмоқда.

Киритилди: 16:11 30.04.2024. Ўқилди: 1486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!