Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва жамғарма президенти Актоти Раимкулова ўртасидаги учрашувда эълон қилинди.
“Томонлар келгусида ҳамкорликни тизимли давом эттириш бўйича қўшма таклиф ва ташаббуслар режасини қабул қилишга келишиб олди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Туркий маданият ва мерос жамғармаси 2012 йилда туркий халқларнинг маданияти ва тарихий асраш ҳамда тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган. Ҳозирда Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркия жамғарманинг аъзо давлатлари ҳисобланади.