Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Инсоният учинчи жаҳон уруши бошланганини қабул қилиши керак"

"Инсоният учинчи жаҳон уруши бошланганини қабул қилиши керак"

Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг таъкидлашича, февраль ойи охирида АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруш бошлаши глобал можарони янада кенгайтириши мумкин. Подоляк бу тўқнашув бутун дунё учун узоқ муддатли оқибатларга олиб келиши эҳтимоли юқори эканини айтди.

Шу муносабат билан Влодимир Зеленский Киев осмонини ҳимоя қилиш масаласи бўйича хавотир билдирди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятда Украина ҳаво ҳимояси учун зарур ракета ва қуролларни олишда қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Шу билан бирга, яқин кунларда дронларга қарши кураш бўйича украиналик мутахассислар Форс кўрфази давлатларига йўл олиши кутилмоқда. Уларнинг минтақа мамлакатларига эҳтимолий Эрон зарбаларидан ҳимояланишда техник ёрдам кўрсатиши режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 17:07. Ўқилди: 731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!