Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон томони Афғонистондаги зилзила оқибатларини бартараф этишга кўмаклашишга тайёр – ТИВ

Ўзбекистон томони Афғонистондаги зилзила оқибатларини бартараф этишга кўмаклашишга тайёр – ТИВ

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов қўшни давлат – Афғонистонда содир бўлган ҳалокатли зилзила муносабати билан Толибон ҳукуматига ва Афғонистон халқига ҳамдардлик билдирди.

«Минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ва кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлган даҳшатли зилзила муносабати билан Афғонистон халқи ва ҳукуматига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.

Ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, жабрланганларнинг тез орада соғайишларини тилаймиз.

Биз оғир кунларда биродар Афғонистон халқи билан бирдам бўлиб, ушбу фожиали табиий офат оқибатларини бартараф этишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигимизни билдирамиз», – деб ёзди Саидов ўзининг телеграмдаги каналида.

Киритилди: 19:19 02.09.2025. Ўқилди: 273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!