Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ветнам бош вазири билан музокаралар ўтказди

A A A
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ветнам бош вазири билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Ханой шаҳрида Вьетнам ташқи ишлар вазири Буй Тхань Шон билан музокаралар ўтказди.

"Бугун Ханой шаҳрида делегациямиз самимий кутиб олингани учун Вьетнам ташқи ишлар вазири Буй Тхань Шон жанобларига миннатдорлик билдирамиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ишончимиз комилки, Ўзбекистон ва Вьетнам ташқи ишлар вазирликлари икки томонлама муносабатларимиздаги улкан салоҳиятни рўёбга чиқариш учун яқиндан ҳамкорлик қилади. Учрашувимиз кун тартиби кенг бўлиб, кўплаб мавзуларни қамраб олди. Бошқа йўналишлар қаторида биз иқтисодий дипломатияда улкан имкониятлар мавжудлигини қайд этдик".

Эслатиб ўтамиз, 18 март куни ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Вьетнамга ташрифи бошланди. Ташриф кун тартибидан Ханой шаҳрида қатор ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ва учрашувлар ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон-Вьетнам бизнес форумида иштирок этиш ўрин олган.

Киритилди: 10:22 19.03.2024. Ўқилди: 1360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!