Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Тошкент шаҳрида ифторликда иштирок этди

A A A
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Тошкент шаҳрида ифторликда иштирок этди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Тошкентда аккредитациядан ўтган қатор давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан ифторлик қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Афғонистон, БАА, Бангладеш, Эрон, Фаластин, Индонезия, Иордания, Жазоир, Кувайт, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Қатар, Саудия Арабистони, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Ўмон давлатларининг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан ифторлик қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Биз савдо ва сармоявий алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда турли соҳаларда икки томонлама муносабатларимизни мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларимизни тўла сафарбар қилишимиз лозимлигини таъкидладик".

Киритилди: 10:40 31.03.2024. Ўқилди: 1106 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!