Бугун 9 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон ТИВ: "Ҳақоратли видео – халқлар орасига низо солиш учун тайёрланган"

Ўзбекистон ТИВ: "Ҳақоратли видео – халқлар орасига низо солиш учун тайёрланган"

Вазирлик матбуот котиби Ахрор Бурхонов ижтимоий тармоқларда ўзини россиялик деб таништириб, ўзбекларни ҳақорат қилган шахс ҳақида муносабат билдирди.

Унинг сўзларига кўра, бу видео атайлаб тайёрланган ва икки мамлакат ўртасида низо чиқариш учун тарқатилган.

Шу билан бирга, ушбу видео интернетда пайдо бўлиши биланоқ, Россия томонига дипломатик каналлар орқали зудлик билан мурожаат қилинган.

Россия томони эса шу заҳотиёқ "бундай ҳақоратомуз баёнотлар, ким томонидан айтилишидан қатъи назар, чуқур афсусланарли" эканини таъкидлаган.

"Вақти-вақти билан ОАВларининг кун тартибида баъзи воқеалар ёки баёнотлар туфайли шовқинлар пайдо бўлади. Лекин улар воқеликни тўғри акс эттира олмаслиги, баъзан эса уни жуда бузиб кўрсатиши мумкин. Шу муносабат билан ОАВ ва блоглар олами вакилларини тасдиқланмаган материалларни тарқатмасликка чақирамиз. Биз ҳамкорликка доим очиқмиз", дейди Аҳрор Бурҳонов.

Киритилди: 17:55 01.02.2025. Ўқилди: 1562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!