Сўнгги йилларда Ўзбекистонда экология, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва ёшлар сиёсати давлат тараққиётининг устувор йўналишларига айланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар мамлакатда нафақат иқтисодий ўсишни, балки барқарор ва мувозанатли ривожланишни таъминлашга қаратилган ягона тизимни шакллантирмоқда. Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) ҳам ўз фаолиятида инсон капиталини ривожлантириш, инновацияларни рағбатлантириш ва экологик масъулиятни кучайтиришни устувор вазифа сифатида белгилаган.
Хусусан, ТМК томонидан ташкил этилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ушбу ёндашувнинг амалий ифодасига айланди. Тадбир доирасида комбинат тасарруфидаги Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш заводида фаолият юритаётган 50 нафар иқтидорли ёш мутахассислар билан раҳбарият ўртасида бевосита ва очиқ мулоқот ўтказилди.
Бугунги кунда ТМК тизимида ёшлар умумий ишчи-ходимларнинг қарийб 30 фоизини ташкил этаётгани, уларнинг комбинат ривожидаги рольи тобора ортиб бораётганини кўрсатади. Учрашув давомида комбинатда амалга оширилаётган йирик саноат лойиҳалари, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, халқаро ҳамкорликлар ҳамда инновацион ривожланиш стратегияси ҳақида батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга, саноатни модернизатсия қилиш жараёнида юқори малакали, замонавий фикрлайдиган кадрларга бўлган эҳтиёж алоҳида таъкидланди.
Энг муҳими, мулоқот бир томонлама эмас, балки конструктив диалог шаклида ўтди. Ёш мутахассислар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, янги технологияларни жорий этиш, илмий ёндашувни кучайтириш ва халқаро тажрибани кенгроқ татбиқ этишга қаратилган аниқ амалий таклифлар билан чиқди. Ушбу ташаббусларнинг қўллаб-қувватлангани эса ТМКДА “ғоя-ташаббус-натижа” занжири реал ишлаётганини кўрсатади.
“Ўзбекистон технологик металлар комбинатида ёшлар учун кенг имкониятлар яратилган. Хусусан, Р&Д Парк лойиҳаси доирасида ёшларнинг инновацион ғоялари қўллаб-қувватланиб, уларни тижоратлаштириш ва реал лойиҳаларга айлантириш йўлга қўйилган. Шунингдек, АҚШнинг топ университетидан бири Массачусеттс Институте оф Течнологй билан ҳамкорлик доирасида ёш мутахассислар Ҳоризон дастурларида иштирок этиб, халқаро даражадаги нуфузли сертификатларга эга бўлиш имкониятига эга. Бундан ташқари, комбинатнинг кўплаб хорижий олий таълим муассасалари билан йўлга қўйилган ҳамкорлиги эса ёшларга халқаро тажриба орттириш, амалиёт ўташ, дуал таълим олиш имконини бермоқда”, – дейди ТМК Бошқарув раисининг янги технологиялар, инновациялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича ўринбосари Амир Абидов.
ТМК фаолиятида экология масалалари алоҳида стратегик йўналиш сифатида қаралмоқда. Комбинат томонидан яшил энергетикани ривожлантириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳитга таъсирни минималлаштиришга қаратилган лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ўтказилган дарахт экиш акцияси эса ушбу сиёсатнинг амалий ифодасига айланди. Тадбирда раҳбарият ва ёшлар биргаликда мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиб, ишлаб чиқариш ҳудудларида экологик мувозанатни мустаҳкамлашга ҳисса қўшди.
Бу модель бугунги кунда нафақат корпоратив бошқарувнинг самарали ечими, балки мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ва барқарор ривожланиш стратегиясининг амалий ифодасидир.