Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Виктор Орбаннинг иттифоқчилари — Фицо ва Бабиш Петер Мадьярни ғалаба билан табриклашди

Виктор Орбаннинг иттифоқчилари — Фицо ва Бабиш Петер Мадьярни ғалаба билан табриклашди

Орбаннинг яқин сиёсий маслакдошлари ҳисобланган Словакия Бош вазири Роберт Фицо ва Чехиянинг собиқ Бош вазири Андрей Бабиш Венгриядаги сайловларда ғалаба қозонган Петер Мадьярга табрик йўллашди.

​Роберт Фицо Венгриянинг янги Бош вазири билан фаол ҳамкорликка тайёрлигини билдириб, шу билан бирга, ҳокимиятдан кетаётган Виктор Орбанга узоқ йиллик фаолияти учун миннатдорчилик изҳор этди. Фицо ва Орбан йиллар давомида Россия энергия ресурслари ва Украина масаласида бир хил позицияни эгаллаб келган эди.

​Андрей Бабиш эса Виктор Орбан каби кучли рақибга қарши туриш осон бўлмаганини қайд этиб, Петер Мадьяр венгер халқининг ишончини қозонганини таъкидлади. У Чехия ҳар доим Венгрия сайловчилари танлаган етакчи билан конструктив ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Киритилди: Бугун 15:00. Ўқилди: 538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!