Бугун 5 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрдаги ўйинлари вақти маълум бўлди

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрдаги ўйинлари вақти маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоамизнинг рақиблари, ўйин саналари ва бошланиш вақтлари маълум қилинди.

Дастлаб "Оқ бўрилар" 12 ноябрь куни Россия терма жамоасини қабул қилади. Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ўтадиган баҳс соат 20:00 да старт олади.

Орадан беш кун ўтиб, 17 ноябрда футболчиларимиз Қатар пойтахти Доҳада Саудия Арабистонига қарши куч синашади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.

Ўртоқлик учрашувлари:

12 ноябрь, 20:00. Ўзбекистон – Россия

17 ноябрь, 20:30. Ўзбекистон – Саудия Арабистони

Киритилди: Бугун 12:04. Ўқилди: 411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!