Беш нафар иқтифорли ёшлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 53-Халқаро физика олимпиадасида (IPhO-2023) иштирок этиш учун Японияга жўнаб кетди.
❇️Жорий йил 53-Халқаро физика олимпиадаси (IPhO) га Япония давлати мезбонлик қилмоқда. Халқаро физика олимпиадасига 80 га яқин давлатлардан 400 га яқин ўқувчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Терма жамоа таркиби:
✅Жавохир Султонов — Тошкент ш., Юнусобод тумани, Мирзо-Улуғбек мактаби, 11-синф;
✅Жасурбек Ғуломжонов — Наманган в, Чуст тумани, 71-мактаб, 11-синф;
✅Жалолиддин Боймахаммадов — Тошкент ш, Юнусобод тумани М.Улуғбек мак. 11-синф;
✅Жавоҳир Садуллаев — Қорақалпоғистон Р, Нукус шаҳар, Президент мактаби, 9-синф ўқувчиси;
✅Миршод Ражабов — Бухоро в , Вобкент тумани, Ихтисослаштирилган мактаб, 11-синф ўқувчиси;