Кеча, 14 ноябрь куни термамиз ЖЧ-2026 саралаши доирасида Қатарга имкониятни бой берди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида Ўзбекистон термаси сардори Элдор Шомуродов жароҳат олди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Орадан бир қанча вақт ўтиб, у майдонга қайтган бўлса-да, 20-дақиқада алмаштирилди.
Шундай қилиб, термамиз сардори ўйиндаги жароҳати сабабли 19 ноябрь куни КХДР термасига қарши ўйнамайди. Олган маълумотларимизга қараганда, Элдор миллий жамоа билан Лаосга бормайди.