Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Франция элчиси икки мамлакат раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Франция элчиси икки мамлакат раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча Франция элчиси Аурелия Бушез билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистон-Франция муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. Парламентлараро мулоқотни кучайтириш, ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, маданий-гуманитар ва таълим соҳасидаги алмашинувларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш, Франциянинг «Semmaris», «Suez», «Alstom» ва бошқа етакчи компаниялари билан қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Киритилди: 09:23 28.02.2024. Ўқилди: 585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!