Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон Суперлигаси клублари ўз футболчиларини “ЖЧ-2026”га юборса, қанча пул ишлаб олади?

Ўзбекистон Суперлигаси клублари ўз футболчиларини “ЖЧ-2026”га юборса, қанча пул ишлаб олади?

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчилар учун уларнинг клубларига йирик миқдорда компенсация пули тўлашни режалаштирмоқда.

COPE нашри маълумотига кўра, ҳар бир футболчи учун клубларга кунига 9 минг евродан ортиқ маблағ ажратилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўз тарихида илк бор мундиалда иштирок этади. Табиийки, Суперлига клублари ҳам ўз футболчилари орқали ФИФА томонидан маблағ олади.

ФИФА компенсация пулини футболчи миллий жамоа йиғинига расман қўшилган кундан бошлаб ҳисоблайди. Яъни бу фақат ўйин кунларини эмас, балки тайёргарлик йиғини ва турнир давомидаги муддатни ҳам ўз ичига олади.

Агар Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани гуруҳ босқичидан кейин тарк этадиган бўлса, футболчилар тахминан 17–18 кун миллий жамоа ихтиёрида бўлади. Шу ҳолатда клублар бир футболчи учун камида 162 минг евро атрофида маблағ ишлаб олиши мумкин. Бу суммани ўзбек сўмига чаққанда, тахминан 2 миллиард 187 миллион сўмни ташкил этади.

Маълумот учун, айни пайтда Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа Миллий футбол марказида мундиалга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Киритилди: Бугун 10:07. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!