Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон суғориш тизимларини янгилаш учун 250 млн доллар қарз олади

Ўзбекистон суғориш тизимларини янгилаш учун 250 млн доллар қарз олади

Форум доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙТТБ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида мамлакат бўйлаб 110 та суғориш насос станциясини модернизация қилиш учун 250 миллион АҚШ долларигача бўлган суверен кредит ажратади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, лойиҳадан 10 та ҳудуд қамраб олинади ва у Ўзбекистон суғориш тизимини модернизация қилиш бўйича Миллий дастур ижросига кўмаклашади. Натижада йилига 251 минг Мвт⋅соат электр энергияси тежалади ва атмосфера ҳавосига чиқариладиган карбонат ангидрид миқдори 117 минг тоннадан ортиқ камаяди. Шунингдек, лойиҳа доирасида насос станцияларининг томларига қуёш панеллари ўрнатилиши каби қўшимча инфратузилма ҳам янгиланади.

Ҳозирги кунда ЙТТБнинг Ўзбекистондаги инвестициявий портфели 5,6 миллиард евро қийматидаги 181 та лойиҳани ўз ичига олади. Маблағларнинг асосий қисми хусусий секторни ривожлантиришга йўналтирилган. Ўзбекистон беш йилдирки, Марказий Осиёда ЙТТБ инвестицияларининг энг йирик манзили бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 18:43 13.06.2025. Ўқилди: 499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!