Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон сил касаллигининг олдини олиш учун 59,5 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон сил касаллигининг олдини олиш учун 59,5 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Женевада бўлиб ўтган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида маълум қилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

2023-2026 йилларга мўлжалланган Давлат дастурига мувофиқ, 2023-2026-йилларда дори воситалари ва сарф материаллари, тиббий асбоб-ускуналар, мутахассислар тайёрлаш ва инновацион илмий тадқиқотлар учун давлат бюджетидан 33 миллион доллар ва халқаро донорлар ҳисобидан 26,5 миллион доллар ажратиш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда силга қарши кураш хизмати ислоҳоти туфайли мамлакатда қарийб 130 минг киши қутқариб қолинган, касалланиш 43 фоизга, ўлим даражаси эса 84 фоизга камайди.

Киритилди: 12:08 24.05.2023. Ўқилди: 1240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!