Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон ШҲТни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда муҳим ва ҳал қилувчи роль ўйнади

Ўзбекистон ШҲТни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда муҳим ва ҳал қилувчи роль ўйнади

"Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 3-4 июль куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ўзбекистон ШҲТ ташкил этилганидан буён ташкилотнинг энг муҳим аъзо давлатлардан бири ҳисобланади.

Бу Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиёдаги геосиёсий ўрни билан боғлиқ. Биламизки, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг марказида жойлашган ва уларнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Мамлакат буюк маданий ва тарихий меросга эга ҳамда маданий йўналишларни белгилайди. Республика 2017 йилдан буён ШҲТ, шунингдек, бошқа халқаро ташкилотлар саммитларида фаол иштирок этиб, турли йўналишларда муҳим ташаббусларни илгари сурмоқда.

Энг муҳим ташаббус транспорт ва логистика соҳасига тегишли. Масалан, Афғонистондаги тинчлик ва фаровонликка ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши, денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилиши мумкин бўлган Трансафғон йўлагини қайд этишимиз мумкин.

Ўзбекистонда стартап каби инновацияларга асосланган тармоқлар қўллаб-қувватланаётганининг гувоҳи бўляпмиз, бу борада ШҲТ мамлакатлари ўртасида яхши алоқалар ўрнатилган.

Эроннинг ШҲТга аъзолиги Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги даврида якунига етди. Бундан ташқари, мамлакат ШҲТни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда муҳим ва ҳал қилувчи роль ўйнади.

Киритилди: 11:04 05.07.2024. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!