Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон шароитида банан етиштириш мумкинми?

A A A
Ўзбекистон шароитида банан етиштириш мумкинми?

Кўпчилик бананни севиб истеъмол қилади. Бу мева ўзининг ноодатий таъмига эга бўлиб, таркиби калий, С ва В6 витаминларига бой. Банан дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида етиштирилади. Шифобахш хусусиятлари шундаки, юракни барқарор ушлаб туришга ёрдам беради.

Қондаги шакар миқдорини назорат қилиб, инсулиннинг тарқалишини тўхтатади. Таркибидаги С витамини кучли антиоксидант ҳисобланади ва инфекцияларга қарши курашади. В6 витамини эса қондаги глюкоза миқдорини нормаллаштиради ва асаб тизимини тинчлантиради.

Банан дастлаб Африка, Осиёнинг тропик ва субтропик зоналари ҳамда Малайя архипелагида етиштирилган. Ҳозирда асосан Лотин Америкаси мамлакатларида ўстирилади. Сайёра бўйлаб йилига 113 миллион 212 минг 452 тонна банан етиштирилади. Бразилия, Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Филиппин, Эквадор сингари давлатлар ушбу мева экспорти орқали жуда катта даромад олади. Энг йирик банан ишлаб чиқарувчи Ҳиндистон йилига 29 миллион 124 минг тоннагача ҳосил олади. Таҳлилларга кўра, кўпгина мамлакатларда банан энг қиммат маҳсулотлар қаторига киради.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, Ўзбекистонда ҳам иқлимга мослаб банан етиштиришни йўлга қўйган тадбиркорлар бор.

Гарчи республикамизда кўп миқдорда банан, манго, папая каби мевалар етиштирилмасада, улар тажриба тариқасида экилаётган ер майдонларидан яхши ҳосил олишга эришилган. Банан иссиқсевар мева, совуққа чидамсиз. Шу боис, уни етиштиришда ҳарорат 10 градусдан тушиши керак эмас. Сувни жуда яхши кўради. Меваси гуллаганидан кейин, тахминан 3 ойларда пишиб етилади. Ҳар бир гулдан 200-300 тагача банан меваси етилади. Аввал банан мевасининг шакли тўппа-тўғри бўлади. Кейин мевалари қуёшга интилиб бориши натижасида ярим ой шаклига киради. Бананнинг пояси, яъни шох-шаббалари дарахтники сингари бақувват бўлмайди, шу боис сониясига 25 метрдан ортиқ тезликда эсган шамол бутун бананзорни 1 дақиқага қолдирмай пайҳон қилиши мумкин.

Банан кўчати четдан экспорт қилинганида донаси 3,4,5 долларгача нархланиши маҳсулотнинг таннархи ошишига сабаб бўлгани боис, Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти “Биотехнология” лабораториясида "инвитро" шароитида маҳаллий иқлимга мос банан кўчатларини кўпайтириш ишлари бошлаб юборилган.

Жорий йилда юртимизга хориждан қиймати 85,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 120 минг тонна банан импорт қилинган.

Энг кўп банан импорт қилган давлатлар:

— Эквадор – 117,5 минг тонна

— Туркия – 639 тонна

Хитой – 474 тонна

— Қозоғистон – 375 тонна

— Грузия – 231 тонна

Киритилди: 09:50 28.12.2023. Ўқилди: 3918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!