Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон Россиядаги ўз фуқароларининг ҳуқуқлари ва инсоний қадр-қимматини камситишнинг ҳар қандай шаклига йўл қўйилмаслигини сўради

 Ўзбекистон Россиядаги ўз фуқароларининг ҳуқуқлари ва инсоний қадр-қимматини камситишнинг ҳар қандай шаклига йўл қўйилмаслигини сўради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Россиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алексей Ерхов билан учрашди.

Тошкентда ўтказилган учрашувда томонлар Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир долзарб масалаларни батафсил муҳокама қилди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон томони миграция текширувлари ва рейд тадбирлари ўтказилаётган жараёнда Ўзбекистон фуқароларининг (ҳам қонунга риоя қилаётган, ҳам миграция қонунини бузган фуқароларнинг) ҳуқуқлари ва инсоний қадр-қимматини камситишнинг ҳар қандай шаклига йўл қўйилмаслиги принципиал аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Киритилди: Бугун 09:06. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!