Бугун 23 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвони таъсис этилди

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвони таъсис этилди


2025-йилнинг 19-март куни Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисидаги 1048-сонли Қонуни қабул қилинди.
Қонунга кўра, юртимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни, биологик хилма-хилликни асраш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклашга муносиб ҳисса қўшган ва бу борада кўзга кўринарли натижаларга эришган экофаоллар мазкур унвон билан тақдирланади.

Шунингдек, унвон экологик тоза ва инновацион технологияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалиётга жорий этишда, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва коъкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус коърсатган, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ёш авлодни табиатга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда тизимда юқори малакали кадрларни тайёрлаш борасида фидокорона меҳнат қилаётган мутахассис-ходимлар ва соҳа вакиллари, шунингдек, мазкур ёъналишда жамоатчилик назоратини олиб бораётган экофаолларга ҳам берилади.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат коърсатган эколог” фахрий унвонини таъсис этиш тоъгърисида”ги қонун экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритаётган ходимлар фаолиятини рагъбатлантиришга ва нуфузини оширишга хизмат қилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Киритилди: 12:34 20.03.2025. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!