Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Дилшод Исмаилович Қурёзов Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори этиб тайинланди.
Д. Қурёзов мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Сунъий интеллект ва рақамли технологияларни ривожлантириш масалалари департаменти раҳбари ўринбосари — сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.