Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги келишув лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Боткен вилоятида иккита мактаб қуришни режалаштирмоқда. Бугун 27 октябрь куни Қирғизистон Республикаси Жўқорғу Кенгеши қўмитасида ижтимоий масалалар, таълим, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш масалалари кўриб чиқилди.
Боткен вилояти Самаркандек ва Лейлек туманининг Марғун қишлоғида 330 ўринли умумтаълим мактаблари қурилади.
“Ушбу мақсадлар учун Марғун қишлоғидан 0,30 гектар, Самаркандек қишлоғидан 0,75 гектар ер участкаси ажратилади”, — дея хабар бермоқда Қирғизистон Республикаси Жўқорғу Кенгеши матбуот хизмати.
Қайд этилишича, қурилиш ишлари якунлангач, мактаблар Қирғизистон мулкига ўтказилади.