Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон Президенти Яшил иқлим фонди билан ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти Яшил иқлим фонди билан ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Яшил иқлим фонди ижрочи директори Мафальда Дуэртени қабул қилди.

Иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Жамғарма томонидан Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари салоҳиятини ривожлантириш ва миллий мослашув режаларини ишлаб чиқишга кўмак кўрсатилаётгани юқори баҳоланди.

Ҳозирги кунда қўшма лойиҳалар портфели 160 миллион долларни ташкил этиб, сув ресурсларини бошқариш, "яшил" энергетикани ривожлантириш, "яшил" молиялаштириш ва бошқа бир қатор устувор йўналишларни қамраб олган. Бундан ташқари, 5 миллиард долларлик иккита минтақавий ва 500 миллион долларлик учта миллий лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Инновацион кўкаламзорлаштириш ва ерларни барқарор бошқариш, Оролбўйидаги ижтимоий-экологик вазиятни яхшилаш дастурларини амалга ошириш орқали шерикликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Киритилди: 01:10 13.11.2024. Ўқилди: 669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!