Россия ҳарбийлари октабр ойида Суриядаги Хмеймим авиабазаси яқинида берилган зарбалар туфайли Исроилга ўз баёнотини тақдим этди ва бу каби ҳаракатлар мақбул эмаслигини эълон қилди, деди Россия президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентев «РИА Новости»га.
«Бизнинг ҳарбийларимиз, табиийки, Исроил вакилларига келажакда у ерда жойлашган россиялик ҳарбийлар ҳаётига хавф туғдирадиган бундай ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида баёнот берди. Шу боис, бу октабрдаги воқеа такрорланмаслигига умид қиламиз», — деди Россия президентининг махсус вакили.
«Исроил Хмеймим яқинида бир марта ҳаво ҳужумини амалга оширди. Яъни, у ҳаво базасига тўғридан-тўғри зарба бермади, чунки бу, табиийки, Исроил учун, шу жумладан, жуда салбий оқибатларга олиб келади. Улар буни жуда яхши тушунишади. Баъзи маълумотларга кўра, ҳужум қандайдир омбор ёки бинога бўлган», — деди Лаврентиев.