Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форумида 500 млн долларлик шартномалар имзоланди

Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форумида 500 млн долларлик шартномалар имзоланди

Тошкентда Озарбайжон президенти ташрифи олдидан Ўзбекистон - Озарбайжон бизнес форуми бўлиб ўтди. Иккала томондан 100дан ортиқ вакиллар иштирок этишди.

Форум якунлари бўйича умумий қиймати 500 млн $дан ортиқ қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича қатор битимлар, шунингдек, икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида амалий ҳамкорлик тўғрисида 10 та келишув имзоланди.

Тадбир дастури доирасида “B2B” ва “G2B” тарзида панель мунозаралари ўтказилди, унда ўзбек ва озарбайжон бизнес вакиллари аниқ лойиҳа таклифлари асосида бизнес ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Киритилди: 17:33 21.06.2022. Ўқилди: 2331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!