ЖССТ ва Our World in Data маълумотларига кўра, Ўзбекистонда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Дунё бўйича бу кўрсаткич ўртача 43–45 фоизни ташкил этади.
Мутахассислар бунга юқори калорияли маҳсулотлар истеъмоли, камҳаракат турмуш тарзи ва жисмоний фаолликнинг пасайишини асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатмоқда.