Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон октябрь ойида ЖЧ-2022 ярим финалчиси билан ўйин ўтказиши мумкин

Ўзбекистон октябрь ойида ЖЧ-2022 ярим финалчиси билан ўйин ўтказиши мумкин

Марокаш терма жамоаси октябрь ойида ўртоқлик ўйинини ўтказиш учун Ўзбекистонга таклиф билан чиқди.

Марокашнинг Тенжер шаҳридаги Ибн Баттута стадиони қайта реконструкция қилинди ва унинг очилиши маросими учун Ўзбекистонга таклиф юборди.

"Morocco World News" тарқатган хабарга кўра, Марокаш футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасида музокаралар якуний босқичга кирган. Ўйин 6–14 октябрь кунлари ФИФАнинг халқаро ойнасида ўтказилиши режалаштирилган.

Аслида Марокаш стадионнинг очилиши учун Эритрея билан келишувга эришганди, аммо бу терма жамоа ўртоқлик ўйинини бекор қилди. Шу боис, марокашликлар рақиб сифатида Ўзбекистонга кўз тикишмоқда.

Ўзбекистон миллий жамоаси эса 13 октябрь куни Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини Малайзияда ўтказади.

Киритилди: 10:08 11.09.2025. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!