Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон мевалари учун Миср бозорига йўл очилди

Ўзбекистон мевалари учун Миср бозорига йўл очилди

Эндиликда мамлакатимизда етиштирилган ўрик, олхўри ва нектарин, шунингдек, пўсти олинмаган ёнғоқ ва бодом Мисрга экспорт қилиниши мумкин.

Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Агентлик Миср томони билан музокаралар олиб борди ва маҳсулотлар бўйича фитосанитар рухсатлар олинди. Миср томони билан музокаралар олиб борди ва маҳсулотлар бўйича фитосанитар рухсатлар олинди.

Маҳсулотлар жўнатилишидан фитосанитар назоратдан ўтказилиб, Миср учун карантин аҳамиятига эга зараркунандалардан холи экани тасдиқлангандан сўнг фитосанитар рухсатнома расмийлаштирилади.

Халқаро талабларга мувофиқ, ҳар бир жўнатма ISPM №7 va ISPM №12 стандартларига мувофиқ фитосанитария сертификати билан расмийлаштирилиши белгиланган.

Миср — 110 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган, Африка ва Яқин Шарқ минтақасидаги энг йирик истеъмол бозорларидан бири. Мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талаб йил давомида мавжуд. Шу боис Миср ҳар йили юз минглаб тонна янги узилган маҳсулотларни импорт қилади.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Ўзбекистондан Мисрга 25 турдаги маҳсулот экспорти учун фитосанитар рухсатлар олинган.

Янги турдаги маҳсулотларга фитосанитар рухсатлар олиниши Ўзбекистон учун экспорт географиясини кенгайтириш, Яқин Шарқ ва Африка бозорларига кириш учун «кўприк» яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг мавсумий сотув даврини узайтириш имкониятини беради.

Киритилди: 17:20 11.08.2025. Ўқилди: 618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!